Тошкентда "наушник" ва телефондан огоҳлантирувчи пиёдалар йўлаги пайдо бўлди

Тошкентда "наушник" ва телефондан огоҳлантирувчи пиёдалар йўлаги пайдо бўлди

Бугун, 14 сентябрь куни Тошкентнинг Чилонзор тумани Байналмилал кўчасида ўзига хос пиёдалар ўтиш йўлаги пайдо бўлди. У йўлни кесиб ўтувчи одамларни огоҳлантиради. Бу ҳақда Қалампир нашри ёзмоқда.
 
Янгича пиёдалар ўтиш йўлаги Меҳрибонлик уйи қаршисида жойлашган бўлиб, унинг бошида “Қулоқчинни еч”, “хавфсизликни текшир” ва “телефондан диққатни ол” деб ёзилган.
 
Мазкур огоҳлантиришли пиёдалар ўтиш йўлаги Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ташаббуси билан амалиётга жорий қилинган.
 
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, ҳафтанинг ҳар жума куни “йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни” деб эълон қилинган бўлиб, Тошкент шаҳар ЙҲХБ шу кунда ҳайдовчи ва йўловчилар орасида огоҳлантирувчи буклетлар тарқатяпти ва тарғибот ташвиқот ишларини олиб боряпти.
 
Маълумот учун, огоҳлантирувчи пиёдалар ўтиш йўлаги Туркия ва Германияда оммалашган бўлиб, унинг самарадорлиги синовдан ўтган.




 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!