Тошкентда намунали уй портлади: қурбонлар бор

Тошкентда намунали уй портлади: қурбонлар бор

Тошкент вилоятида жойлашган намунали уйларнинг бирида газ сизиб чиқиши оқибатида портлаш содир бўлди.

2019 йилнинг 11 ноябрь куни Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани “Сурум“ маҳалласидаги уйларнинг бирида газ тўпланиб чақнаши натижасида портлаш содир бўлди. Портлаш оқибатида 2 нафар шахс вафот этган.

Ўзбекистон ФВВнинг маълумотларига кўра, портлаш намунали уйларнинг бирида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 4 нафар фуқаро турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Воқеа жойида Тошкент шаҳар ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари ишлашмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!