Тошкентда Миллий гвардия аёл кишини муқаррар ўлимдан сақлаб қолди

Тошкентда Миллий гвардия аёл кишини муқаррар ўлимдан сақлаб қолди

Жорий йилнинг 7 апрель куни соат 09.45 ларда Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қорасарой кўчасидан оқиб ўтувчи “Қичқириқ” канали атрофида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Қўриқлаш хизматининг ходимларини нотаниш йўловчи тўхтатиб, каналда одам чўкаётганлиги юзасидан хабар берган.
Шундан сўнг, ходимлар тезкорлик билан кўрсатилган манзилга етиб борган ва барча хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда канал бўйидаги дарахтга тирмашиб турган фуқарони сувдан арқон ёрдамида қутқариб олиб, биринчи ёрдам кўрсатганлар.
Мазкур фуқаро Олмазор туманида жойлашган 6-сонли ИИБга етказилган. У ерда фуқарога шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилиб, масъул психолог ходими томонидан суҳбат ўтказилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!