Тошкентда машинасини қайтиб олиш эвазига 6.500 АҚШ доллари талаб қилган шахслар қўлга олинди

Тошкентда машинасини қайтиб олиш эвазига 6.500 АҚШ доллари талаб қилган шахслар қўлга олинди

Жорий йилнинг 8 сентябрь куни вазирлик ЖҚББ Уюшган жиноятчилик ва қурол билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими, Ўзбекистон Республикаси ДХХ, Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ ходимлари ҳамкорлигида Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида яшовчи 1985 йилда туғилган Р.Ж.нинг аризасига асосан тезкор тадбир ўтказилди.

Аниқланишича, Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи уч нафар шахслар – З.М. (1974 йилда туғилган), З.У. (1981 йилда туғилган) ва А.К. (1984 йилда туғилган) Р.Ж. бошқарувидаги «Нексия-3» русумли автомашинасини тортиб олиб, мазкур автомашинани қайтариб бериш эвазига ундан товламачилик йўли билан 6.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилган.

Тезкор тадбир ўтказиш пайтида З.М., З.У. ва А.К.лар 5.000 АҚШ долларини Юнусобод тумани 10-мавзесида олган вақтларида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!