Тошкентда «Малибу»дан 3 килога яқин оғу чиқди

Тошкентда «Малибу»дан 3 килога яқин оғу чиқди

Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ ҳамда ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ҳамкорлигида Зангиота туманида ўтказилган тезкор тадбирда пойтахтга олиб ўтилаётган оғу фош этилди.

Тезкор-қидирув тадбири натижасида, 1991 й.т. фуқаро А.Б. (Тошкент шаҳрида яшовчи) ўзига тегишли бўлган «Малибу» автомашинасида 2 кг 933 гр «гашиш» гиёҳвандлик воситасини Термиздан Тошкент шаҳрига олиб келаётган вақтида ушланди.

Ҳолат юзасидан Б.Р. га нисбатан Зангиота тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!