Тошкентда “MALIBU-2”ни ёқиб юборган зўравонларга ҳукм ўқилди

Тошкентда “MALIBU-2”ни ёқиб юборган зўравонларга ҳукм ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси С.Абдуғаниевнинг раислигида ўзганинг мулкига қасддан зарар етказган Сардор Болиев ва Шухрат Жасуровга (исм шарифлари ўзгартирилган) нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди судьяси Санжар Абдуғаниев "Aniq.uz"га хабар берди.

Судланган Сардор Болиев 2020 йил 24 февраль куни таниши Шухрат Жасуров билан бир гуруҳ шахс бўлиб, ўзганинг мулкига қасддан зарар етказиш мақсадида, Мирзо Улуғбек туманида турган Арслон Тоировга тегишли “MALIBU-2” русумли автотранспорт воситасини ўзлари билан олиб келган бензин билан ёқиб юбориб, воқеа жойидан яширинганлар.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Х.Сулаймонова номидаги суд экспертиза марказининг хулосасига кўра, “MALIBU-2” русумли автотранспорт воситасида содир бўлган ёнғин ўчоғи унинг салон қисмида бўлганлиги, ушбу ёнғин ташқи ёнғин манбаининг нефть маҳсулоти бензин билан таъсирланиши натижасида келиб чиққанлиги кўрсатиб ўтилган.

“BUSINESS STANDART” МЧЖ томонидан судга берилган баҳолаш хулосасига кўра, мазкур “MALIBU-2” русумли автотранспорт воситасига 281.903.000 сўм миқдорида моддий зарар етказилган.

Судланувчилар суд мажлисида,  жабрланувчи унга қўнғироқ қилиб, онасини ҳақорат қилганлиги учун у билан жанжаллашиб қолишгани, ушбу ҳақоратга чидай олмасдан жаҳл устида ушбу жиноятни содир қилишгани, қилмишларидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдириб, жабрланувчига етказилган моддий зарарни қисқа муддатда тўлиқ қоплаб беришларини айтиб, енгиллик беришни сўраб кўрсатувлар беришди.

Суд, судланувчилар, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини ҳамда томонларнинг фикрини тинглаб, иш материалларини атрофлича тафтиш қилиб, йиғилган далилларга тегишлича юридик баҳо берган ҳолда судланувчи Сардор Болиев ва Шухрат Жасуровни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 173-моддаси 2-қисмининг “б, в” бандиларда назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топиб, судланувчиларга шу моддага асосан озодликни чеклаш жазосини тайинлади.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!