Тошкентда магнит бўронлари бўлиши кутилмоқда

Тошкентда магнит бўронлари бўлиши кутилмоқда

15-16 июнь кунлари Тошкентда G3 тоифали ва 4 балл қувватга эга магнит бўронлари кутилмоқда.

Маълум қилинишича, G3 даражаси кўпчилик учун хавфли эмас. Магнит бўронлари хавфининг юқори даражаси нафақат инсон саломатлиги ва кундалик фаолиятига, балки алоқа ва энергия тизимларига ҳам сезиларли таъсир кўрсатади.

G3 тоифали магнит бўронлари пайтида баъзилар бошнинг орқа қисмида энгил оғриқни бошдан кечиришади. Бу вақтда бундай одамларга камроқ спорт билан шуғулланиш ва уйда кўпроқ қолиш тавсия этилади.

Диетага қатъий риоя қилиш керак. Рациондан аччиқ, шўр ва ёғли овқатларни чиқариб ташлаш лозим. Қора ва қаҳва ўрнига яшил чой тавсия этилади. Мева ва сабзавотларни истеъмол қилиш мумкин, бананларни эса тез-тез истеъмол қилиш тавсия этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!