Тошкентда “Ласетти”нинг дарахтга урилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Тошкентда “Ласетти”нинг дарахтга урилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Маълум бўлишича, 2018 йил 11 октябрь куни Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшаган М.Ш. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинасини Фурқат кўчасида жойлашган “Халқлар Дўстлиги” санъат саройи олдида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай йўл четидаги дарахтга урилган.

Натижада автомашина ҳайдовчиси М.Ш. ва унинг йўловчиси Н.М. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этганлар. 

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!