Тошкентда кўз микрохирургиясининг долзарб муаммоларига бағишланган анжуман бошланди

Тошкентда кўз микрохирургиясининг долзарб муаммоларига бағишланган анжуман бошланди

Ўзбекистон пойтахтидаги International Hotel Tashkent меҳмонхонасида ташкил этилган халқаро анжуман кўз микрохирургиясининг долзарб муаммоларига бағишланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон, Россия, АҚШ, Италия, Қозоғистон каби давлатлардан малакали мутахассислар, офтальмологлар иштирок этди.

Анжуманда кўз микрохирургиясининг долзарб масалалари, кадрлар малакасини ошириш, бу борадаги ютуқ ва муаммоларга доир масалалар юзасидан маърузалар тингланди.

— Кўз микрохирургияси ривожида тажриба алмашиш жуда муҳимдир, — деди россиялик офтальмолог Евгений Сидоренко. — Чунки бугунги кунда кўз касалликларининг олдини олиш, сифатли профилактикаси ва жарроҳлик амалиёти учун тиббиётнинг замонавий усулларидан фойдаланиш ижобий самара беради. Шу боис тадбир доирасида шох парданинг оғир касалликлари бўйича жарроҳлик амалиёти, маҳорат дарслари амалга оширилади. Бундай назарий ва амалий машғулотлар барча иштирокчилар учун фойдалидир.

Manba; daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!