Тошкентда кореялик фуқаро ҳамюртимизни катта пулга чув туширди

Тошкентда кореялик фуқаро ҳамюртимизни катта пулга чув туширди

Тошкент шаҳри. 2020 йилнинг октябрь ойларида Корея Республикаси фуқароси 59 ёшли Ким Еон Сун Миробод тумани Афросиёб кўчасида жойлашган вақтинча яшаш хонадонида бўла туриб, 37 ёшли Санжар Х., нинг ишончига кириб уни Корея давлатига ишга юборишини ваъда қилиб, жами 57 000 АҚШ доллар пул маблағларини алдов йўли билан олиб, берган ваъдасини бажармаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ким Еон Сунга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!