Тошкентда келгусида Президент университети очилади

Тошкентда келгусида Президент университети очилади

Тошкентда келгусида Президент университети очилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Наманганда бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Дарё мухбири.

Давлат раҳбарига кўра, ҳозирда тегишли қарор лойиҳаси тайёрланиб, янги ўқув юрти учун ҳудуд танланмоқда.

Президент мактабларини бошлаб олдик, энди навбат университетга. Бу мактабларга қабул адолатли бўлиши учун чет элликлар таклиф этилади. Зеҳни ва ўқишга иштиёқи баланд бўлса, оддий одамнинг боласи ҳам албатта ўқийди, деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев республикадаги ҳар бир туманда рақамли технологиялар, ҳар бир мактабда эса компьютер ўйинлари марказлари очилишини билдирди.

Уй олиб берсак эскиради, кийим олиб берсак тўзийди. Бироқ болаларга берилган билим на эскийди, на тўзийди. Шунинг учун уларнинг илм олишига биринчи галда эътибор қаратиш зарур, таъкидлади Президент.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!