Тошкентда катта юк кўтариш крани қулаб тушди

Тошкентда катта юк кўтариш крани қулаб тушди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда янги қурилаётган уйлардан бирининг қурилишида кран қулаб тушгани ҳақида видео тарқалди.

Ҳолат юзасидан ФВВ маълумот берди.

Маълум қилинишича, бугун, 19 ноябрь куни тахминан соат 11:20 ларда Тошкент шаҳар Сирғали тумани Чоштепа кўчасида жойлашган янги қурилаётган кўп қаватли бинонинг қурилиш жараёнида фойдаланиш учун ўрнатилаётган юк кўтариш крани қулаб тушган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва халок бўлганлар йўқ. Воқеа жойига туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари ва тегишли ташкилотлар масъуллари етиб борган. Ҳозирда вазият тафсилотлари ўрганилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!