Тошкентда карантинда тўй бошлаган фуқаролар устидан жиноят иш қўзғатилди

Тошкентда карантинда тўй бошлаган фуқаролар устидан жиноят иш қўзғатилди

Тошкентда белгиланган қатъий карантин чораларини бузиб тўй маросимини бошлаган фуқаролар устидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати маълум қилмоқда. 

Жорий йилнинг 28 март куни соат 15:30 ларда Юнусобод туманида яшовчи 1965 йилда туғилган фуқаро А.Ш. нинг хонадонида “Куёв навкар” тўй маросимининг ўтказилаётгани аниқланган. Ҳудуд профилактик инспектори томонидан  мазкур оилавий тадбир тўхтатилган  ва уни ўтказаётган эгалари ҳудуд Ички ишлар  бўлимига олиб кетилган.

Аслида тўй эгаси ҳудуд профилактика инспектори ва маҳалла раиси томонидан тўй маросимларини ўтказиш вақтинчалик тақиқланганлиги ҳақида 27 март куни огоҳлантирилган бўлган. Шунга қарамай, тўй эгалари карнай-сурнай садолари билан тўй ҳаракатларини бошлаган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 257-1-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар махкамасининг 176 сонли қарорида коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашгунга қадар, ҳар қандай тўй маросимлари ва оилавий тадбирлар ўтказилишииннг тўхтатилгани ҳақида белгиланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!