Тошкентда жиноятчи 60 ёшли эркакни ваҳшийларча ўлдирди

Маст ҳолатда ўзининг танишини ўлгунича дўппослаган 53 ёшли фуқаро қамоққа олинди.
7 news.uz нинг ёзишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбанинг хабар беришича, 9 февраль куни кечаси тахминан соат 23:00да маст ҳолатдаги фуқаро Р.К. пойтахтдаги уйларнинг бирида фуқаро И.С.ни ваҳшийларча дўппослаган.
Олинган жароҳатлар оқибатида фуқаро И.С. вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қайд этиб ўтамиз, қўлга олинган фуқаро Р.К. 2011 йилда ЎзР ЖКнинг 118-моддаси (зўрлаш) билан озодликдан маҳрум этилган.
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар
-
Тошкентда 14 ёшли саккизинчи синф ўқувчиси ҳомиладор бўлиб қолди
-
Шаҳзода Муҳаммедова: Турмуш ўртоғимнинг шартига кўндим...
-
Туркиялик актёр Бурак Ўзчивит Ўзбекистондан қанча гонорар олиб кетди?