Тошкентда жиноят содир этганлиги учун қидирувда бўлган бир гуруҳ шахслар ушланди. Улар қўлга олиш чоғида фаол қаршилик кўрсатган

Тошкентда жиноят содир этганлиги учун қидирувда бўлган бир гуруҳ шахслар ушланди. Улар қўлга олиш чоғида фаол қаршилик кўрсатган

Тошкент шаҳар ИБББ ходимлари тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш давомида 26 яшар Воҳид Тошматовнинг яшаш жойи аниқланди. Бир неча бор судланган бу шахс жорий йил 14 январда Фарғона вилоят ИИБ томонидан фирибгарлик жиноятини содир этгани учун қидирувга берилганди, дея маълум қилади ИИББ матбуот хизмати.

Тошматовни қўлга олиш чоғида унинг квартирада бирга бўлган қариндошлари ИИББ ходимларига фаол қаршилик кўрсатди, икки нафар ходимга тан жароҳати етказилди. Ёрдамга етиб келган қўшимча наряд Тошматов билан бирга жами 10 кишини қўлга олди.

Текширув давомида қўлга олинганлардан 3 нафари ҳам қидирувда эканлиги маълум бўлди. Уларнинг барчаси Фарғона вилоятидан бўлиб, 46 яшар Одина Соҳибова, 22 ёшли Озодбек Соҳибов ва 24 яшар Зоҳид Тошматов муқаддам ЖКнинг Фирибгарлик ва Безорилик моддаларида кўзда тутилган жиноятлари учун қидирувга берилган

Тошкент шаҳар ИБББ ушланган шахслар пойтахтда фирибгарлик жиноятларини амалга оширгани ҳақида маълумотга эга. Уларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатларидан жабрланган ёки гувоҳ бўлганлардан бу ҳақда ички ишлар идораларига мурожаат этиш ёхуд 102 рақамига қўнғироқ қилишлари сўралган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!