Тошкентда жиноий гуруҳ тузган қоровулнинг қилмиши фош бўлди

Тошкентда жиноий гуруҳ тузган қоровулнинг қилмиши фош бўлди

Тошкентда жиноий гуруҳ тузган қоровулнинг қилмиши фош этилди. Бу ҳақда "Постда" хабар берди.

Манбада ёзилишича, Тошкент вилояти Зангиота тумани ИИБ Навбатчилик қисмига Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшовчи Н.З.дан ариза келиб тушади. Унда Н.З. ўзининг Зангиота тумани Эшонгузар қўрғонида жойлашган «Compact-Tex» МЧЖ омборхонасида шу йилнинг 31 июль куни кечаси соат 02:00 лар атрофида ўғирлик жинояти содир этилганлигини маълум қилганди. Аризада баён этилишича, номаълум шахс ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, эшик қулфини бузиб омборхонага кирган ва жами баҳоси 300 000 000 сўм бўлган 500 ўрамдаги ҳар хил турдаги матоларни ўғирлаган.  

Олиб борилган тезкор қидирув-суриштирув ишлари натижасида мазкур жиноят қисқа фурсатда очилди. Буни қарангки, ўғри четдан келмаган экан, у шу жойда ишлаб, рўзғорини тебратган қоровул Т.И. бўлиб чиқди. Қоровул ўзининг жиноий режасини шериклари А.Т., А.Я. ҳамда О.А. билан бирга амалга оширгани аниқланиб, барчаси қонуний тартибда қўлга олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Зангиота туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Тузини еб, тузлиғига тупурган” деб шунга айтсалар керак-да...


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!