Тошкентда жаҳон чемпионлари ринг сирларини ошкор этдилар (фотогалерея)

Тошкентда жаҳон чемпионлари ринг сирларини ошкор этдилар (фотогалерея)

Юртбошимиз томонидан илгари сурилган “5 муҳим ташаббус” дастури ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси, Ўзбекистон бокс федерацияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ҳамкорликда Учтепа туманида жойлашган Халқ таьлими вазирлиги тасарруфидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган Давлат умумтаьлим мактабида спорт акцияси ўтказилди.

Тадбирнинг биринчи қисмида мактабнинг 300 нафар ўқувчиси иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси “Динамо” ЖТСЖ ҳарбий хизматчилари Музаффар Юсупов ва Баҳодир Жалоловлар, Ўзбекистон бокс федерацияси спортчилари Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Ахмадалиевлар билан брифинг ташкил этилди. Брифингда ўқувчилар бугунги кунда боксда профессионал фаолиятини олиб бораётган чармқўлқоп усталарининг муваффақиятга эришиш сирлари, спортчининг кун тартиби – тайм менежментга амал қилиши, кунлик машқлари, ринг психологияси, катта спортда адолатсизлик ва мағлубият, инсон иродаси ҳамда тактик ҳарактларда ақлнинг кучи, 2016 йилда бўлиб ўтган Олимпиада, Жаҳон чемпионатидаги учрашувлар ва Uzbek Tigers фаолияти ҳақидаги ўзини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

 Шу билан бирга, брифинг якунида Институт раҳбарияти спортчиларга ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спортга кенг жалб қилиш ҳамда Ўзбекистонда спортни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун ташаккурномалар тақдим этгач, енгил атлетика спорт тури бўйича мактаб мусобақасида совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчиларга чемпионларимиз томонидан фахрий ёрлиқлар топширилди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида эса, мактабда “Қўл жанги”, “Кик бокс”, “Карате”, “Тэквандо”, “Кураш” спорт тўгаракларига борадиган ўқувчиларга боксчиларимиз томонидан “Бокс” ва “Дзюдо” секциялари бўйича маҳорат дарслари олиб борилди. Акциядан кўзланган мақсад эса спортнинг олимпия турларини тарғиб қилишдан иборатдир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!