Тошкентда Италия университети филиали ташкил этилди

Тошкентда Италия университети филиали ташкил этилди

Тошкент шаҳрида Италиянинг Пиза университети филиали ташкил этилди. Ҳукумат тегишли қарорни қабул қилди.
Филиалда геология бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрланади, геология йўналишида тадқиқотлар ўтказилади ва уларнинг натижалари амалиётга жорий этилади.
Филиалда таълим 2022/2023 ўқув йилидан кундузги шаклда ўзбек, инглиз ва рус тилларида контракт асосида амалга оширилади.
Битирувчиларига Пиза университети дипломига эга бўлишади.
Қабул парамертлари мутахассисларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Россия ОТМларининг яна 10 та филиали очилиши маълум қилинган эди. Ҳозир мамлакатда улар сони 15 тани ташкил этмоқда. 2022/2023-ўқув йилида Россияда олийгоҳларида ўзбекистонликлар учун квоталар сони уч бараварга кўпайтирилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!