Тошкентда ишлашга чиқиб кетган ҳайдовчи бедарак йўқолган

Тошкентда ишлашга чиқиб кетган ҳайдовчи бедарак йўқолган

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 11 август куни «Такси фаворит люкс» МЧЖ ходими ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 9 август куни ушбу МЧЖ ҳайдовчиси Юнусобод туманида яшовчи Дадахон Нодиров давлат рақами 01 456 GEA бўлган Nexia русумли автомашинасида ишга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар дерди.

Ҳозирда Д.Нодировни қидириб топиш чоралари кўрилган.

Фуқаролардан, Д.Нодиров ва унинг бошқарувидаги автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлганлар, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки «102» телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришлари сўралган.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!