Тошкентда илк марта "Қаҳва ва чой" фестивали бўлиб ўтади

Тошкентда илк марта "Қаҳва ва чой" фестивали бўлиб ўтади

13-15 май кунлари “Мовий гумбазлар” хиёбонида “Қаҳва ва чой-2022” фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фестивал доирасида бариста бўйича Uzbek Coffee Cup чемпионати, сут кўпикли расм чизиш санъати бўйича танлов, барменлар ўртасида миксология чемпионати бўлиб ўтади.

Фестиваль дастури турли тадбирларга бой: лотереялар ва турли хилдаги кўнгилочар ўйинлар, ҳунармандлар ярмаркалари, фуд-кортлар ва ўйин майдончалари, DJ ва стенд-ап чиқишлар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!