Тошкентда икки қизалоқ ғайритабиий жинсий зўравонлик қурбони бўлди

Тошкентда икки қизалоқ ғайритабиий жинсий зўравонлик қурбони бўлди

Фарғона вилоятида 1967 йил 2 сентябрь куни туғилган, Қуюв механика заводида чилангар бўлиб ишлаган, муқаддам ўғирлик ва яна бир қатор жиноятларда айбдор деб топилган Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Иқбол маҳалла фуқаролар йиғини, 78-уйдаги хонадонлардан бирида яшовчи, Шакирали Ахтоджанович Ташматов инсон онгига сиғмайдиган жиноятлардан бирини содир этганликда айбланиб қамоққа олинган.

Jahon.uz ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар орқали қўлга киритган жиноят иши ҳужжатларида, Шакирали Ахтоджанович Ташматов Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Сувсоз мавзеси олдида бўла туриб, болалар майдончасида ўйнаб юрган вояга етмаган 2008 йилда туғилган Х.Х.ни (Қизалоқнинг исми-шарифи таҳририятга маълум бўлса-да, биз уни шартли равишда Х.Х. деб атадик) уй подъездига олиб кириб, унинг ўн тўрт ёшга тўлмаганлигини била туриб, ожизлигидан фойдаланган ҳолда, турли хил сўзлар билан чалғитиб, вояга етмаган Х.Х.ни қучоқлаб олиб, жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондиришга уринган пайтида вояга етмаган Х.Х. қаршилик кўрсата олмай, баланд овозда бақириб юбориши натижасида ўзининг ўйлаган жиноий мақсадини амалга ошира олмаганлиги аниқлангани ёзилган.

Лекин, у норасида қизга шундай жирканч муносабатда бўлиш учун ўзида куч топа олган. Инсонийлик мутлоқо уни тарк этганлиги унинг кейинги ҳаракати билан янада кўпроқ ўз исботини топади.

Шакирали Ахтоджанович Ташматов, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, 13-уйдаги хонадонлардан бирига бориб, хонадон эгасини чақириғига биноан электрик сифатида келиб, хонадонда бир ўзи бўлган вояга етмаган 2011 йилда туғилган Д.Д.нинг (Қизалоқнинг исми-шарифи таҳририятга маълум бўлса-да, биз уни шартли равишда Д.Д. деб атадик) ўн тўрт ёшга тўлмаганлигини била туриб, ожизлигидан фойдаланган ҳолда, диванда ўтирган вояга етмаган Д.Д.нинг икки қўлидан ушлаб туриб, юзидан, лабларидан ўпиб, ўта жирканч ҳаракатлар билан эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондирганлиги аниқланган.

Шакирали Ахтоджанович Ташматовнинг жиноий ҳаракатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,119-моддаси 4-қисми, 119-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва у айбдор деб топилган.

Jahon.uz хабарига кўра, айни ҳолат юзасидан журналистик суриштирув олиб борилмоқда ва тез орада суднинг ҳукми, тергов материалларидаги батафсил маълумотлар эътиборингизга ҳавола этилади. Ўйлаймизки, бундай кишилар жамиятда ўзига нисбатан нафрат уйғотади.

Бундай инсонларнинг бўлиши ва унга маҳалласининг ижобий тавсифнома ёзиб бергани эса манбанинг суриштирув ўтказишига сабаб бўлди. Ўша маҳалла раисининг ҳам ижобий тавсифнома ёзиб бериш сабабларига алоҳида тўхталиб ўтилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!