Тошкентда “Ҳизбут таҳрир” ташкилоти фаолият олиб боргани аниқланди

Тошкентда “Ҳизбут таҳрир” ташкилоти фаолият олиб боргани аниқланди

Қўлга олинганлар Ҳизбут таҳрир ташкилоти раҳнамолари томонидан ёзилган Ислом низоми ва бошқа электрон китоблардан фойдаланган ҳолда халқалар ўтиб келганлар.

Ҳизбут-таҳрир ташкилотининг бош мақсади мусулмон мамлакатларини бирлаштирувчи халифалик давлатини қуришни бош мақсад деб эълон қилинган. Ташкилотнинг асосий мавзуси Хилофат (халифа сайлаш) масаласи бўлиб, уларда Ҳозирги кунда мусулмонларнинг зиммаларидаги долзарб вазифа халифа сайлашдир, токи улар бу ишни адо этмас эканлар, уларнинг бошқа ибодатлари бефойдадир деган ғоя тарғиб қилинади.

Ташкилот бир маромда фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида аъзолари ўртасида вазифалар аниқ белгиланган бўлиб, унга кўра Амир қиёдат (дунё бўйича халифалик давлатининг энг катта раҳбари), мўътамад (вакил, маълум бир давлат бошлиғи), маъсул (жавобгар, вилоят бўйича бошлиқ , нақиб (раҳбар, раис, туман бўйича бошлиқ), унинг ёрдамчиси эса нақиб ёрдамчиси ва ундан кейинги лавозимдагилар жиҳоз аъзолари (бошқарув идора аъзолари , мушриф (гуруҳ раҳбари) улар ҳаракатга кирувчиларни ўқитишга масъуллар ва дорис (ўқувчи) белгиланган. Ҳизбут-таҳрир ўзига хос ижтимоий муҳитни яратиш мақсадида халқа ларга оила аъзолари, яқин қариндошлар, дўстлар, маҳалладошлар, ён-атрофдаги моддий жиҳатдан кам таъминланган шахсларни жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилган.

Даъватчилар асосан динга мойиллиги бўлган кишиларни жалб қилиб, уларни халқаларда аввал ислом динига оид суҳбатлар билан билим даражасини аниқлашади, кейинчалик улар орасидан иқтидорли, даъватини бошқаларга ўтказа оладиган ва ташкилотга фойда келтирадигани ажратиб олиниб, уларга аста-секин Ҳизбут-таҳрир нинг тактик стратегиясини белгилаб берувчи Ислом низоми асосида дарс берилади.

Jahon.uz интернет нашри ўзининг давлат органларидаги ишончли манбаси орқали ана шу ташкилотга кириб қолган айрим юртдошларимизнинг қилмишлари ҳақидаги маълумотга эга бўлди.

Жумладан, фуқаро Валиев Абдул-азиз Аҳмаджон ўғли муқаддам 1999 йилнинг 27 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди томонидан Ҳизбут таҳрир диний экстремистик ташкилотдаги фаолияти учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (ЖК) 159-моддаси 1-қисми билан судланиб, суднинг ҳукмига кўра 2 йил синов муддати белгиланиб, жазо муддатини ўтаб, ўзига тегишли хулоса чиқариб олмай, тузалиш йўлига кирмасдан, дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган Али исмли Андижон вилоятида истиқомат қилувчи шахс томонидан Fасebook ижтимоий тармоғининг саҳифасида очилган Рональдо , Муслим Мўминов никлар остида интернет орқали танишиб, унинг Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан олиб борилаётган сиёсатга норозилик оҳангидаги даъватларини тинглаб, руҳий озиқа олиб, Ўзбекистон диёрида ҳукм суриб турган тинч ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий вазиятга нисбатан норозилик кайфияти уйғониб, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган фундаменталистик ва сепаратистик руҳдаги билимини оширишни мақсад қилиб, кейинчалик Али исмли номаълум шахснинг кўрсатмаларига итоат этган ҳолда, уларни сўзсиз бажариб, Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларида Ҳизбут таҳрир ташкилоти фаолиятини тиклашни мақсад қилиб Али дан ўзи истиқомат қилиб келаётган Белтепа мавзесидаги уйида Ҳизбут таҳрир оқими раҳнамолари томонидан ёзилган Ислом низоми номли электрон китобдан халқа олишни бошлаган. Шу тариқа у мустақил равишда интернет ижтимоий тармоғининг экстремистик, террористик ва ақидапараст ғояларини тарғиб қилувчи сайтларига кириб, Ҳизбут таҳрир ташкилотга боғлиқ бўлган адабиётлар ва маълумотларни юклаб олиб, мазкур адабиётлар ва материалларни ўқиб, ўз онгини бойитиб, ундан илҳомланиб, онги ақидапарастлик ғоялари билан заҳарланиб, ташкилот фаолиятини қўллаб-қувватлаб, илгариги содир этган ўта оғир жиноятини хавфли рецидивист бўлиб, қайтадан содир этиб келган.

А.А.Валиев ўз жиноий мақсадларига эришиш, ўзининг ғоявий тарафдорларини кўпайтириш йўлида динга мойилиги бўлган Тошкент шаҳрида яшовчи Нурматов Фаррух Гаппарджанович, Турсунов Мухтор Арипович, Юнусходжаев Тохирходжа Зокирходжаевич ҳамда Хаджаев Амирбек Атабековичларни ташкилот фаолиятига жалб этиб, уларга ислом дини йўналишида турли даъватлар олиб бориш билан бирга олдиндан белгиланган вақтларда ҳалқа аъзоларининг яшаш манзилларида ва бошқа жойларда Ҳизбут таҳрир диний экстремистик оқим раҳнамолари томонидан ёзилган Ислом низоми китобдан ҳалқа ўтиб, уларни тафаккурини оширган ҳолда тарафдорлар сафини кенгайтириш мақсадида муқаддам Ҳизбут таҳрир ташкилоти фаолиятида иштироки учун судланиб жазо муддати ўтаб келган шахсларни даъват йўли билан қайта жалб қилиш ҳақида топшириқлар бериб, уларни ушбу фаолият учун масъул деб белгилаган.

Мазкур топшириқ асосида масъул лар Ф.Г.Нурматов, М.А.Турсунов, Т.З.Юнусходжаев ҳамда А.А.Хаджаевлар муқаддам судланган Юнусходжаев Муҳиддин Собирходжаевич, Мусаев Зафар Зиядович, Юнусходжаев Зоирходжа Закирходжаевич, Шарафитдинов Аҳмаджон Тўлқунович, Мухамадаминов Абдувахаб Вафаевич, Расулов Абдурахим Абдурахмонович, Назаров Абдулло Тўхтасиновичларни Ҳизбут таҳрир ташкилоти фаолиятига жалб этиб, уларга ташкилот фаолиятини тиклаганлиги тўғрисидаги хушхабар ни етказиб, уларга масъул сифатида Ислом низоми китобидан халқа лар ўтиб, мушриф лар қаторида тайёргарликдан ўтказиб бориб, мушриф лар сонини Султанов Ҳусан Тойирович, Гиязов Низомиддин Фазлитдинович, Турсунов Шавкат Зокировичлар билан тўлдирган.

Шу билан бир қаторда ташкилот сафига Рахимов Абдулазиз Ахмаджонович, Рахимов Махмуд Худойбердиевич, Рахматов Рустам Рахматович, Мулладжанов Мансурджан Мирзаевич, Ғойибназаров Лутфулло Файзулло ўғли, Абдуллаев Дилшод Абдуллаевич, Набиев Абдувахид Махамаджанович, Мирзаев Аваз Худайберганович, Ташпулатов Хайрулла Хамидуллаевич, Омонов Абдухалил Абдурахманович, Мирзамухамедов Абдурашид Абдулханович, Пирматов Туйғунжон Турсунбаевич, Имамов Жавлон Михромович, Азимов Шорахмад Куддузович, Саидмирзаев Шавкат Шарипович, Далиев Тохир Жавлонович, Мухтаров Саидикром Асрорович, Адылов Рустам Рахматуллаевич, Рахимов Акмал Шарипович, Рашидов Ахмад Абдукаримович, Солиев Иброхим Абдураҳмон ўғли, Зияев Хусан Абдуфаттахович, Мирзажонов Собир Шакирович, Миразизов Хикмат Хусанович, Абрахимов Азим Аблизович, Султанов Азим Аббасович, Алимухамедов Азиз Агзамович, Ташпулатов Шарафутдин Шахидаятович, Гайибназаров Файзулла Мухамеджанович, Махмудов Баходир Саиджамилович, Иляхунов Фаррух Иле ўғли, Рахматуллаев Насрулла Хабибуллаевич ва бошқаларни ҳизб аъзолари сифатида жалб қилиб, улар иштирокида алоҳида ҳалқалар ташкил қилиниб, масъуллар ва мушрифлар ёрдамида Ҳизбут таҳрир ташкилоти раҳнамолари томонидан ёзилган Ислом низоми ва бошқа электрон китоблардан фойдаланган ҳолда ҳалқалар ўтиб келганлар.

А.Валиев томонидан масъуллар Нурматов Фаррух Гаппарджанович, Турсунов Мухтор Арипович, Юнусходжаев Тохирходжа Зокирходжаевич ҳамда Хаджаев Амирбек Атабековичларга Ҳизбут таҳрир диний экстремистик ташкилотига тааллуқли электрон адабиётларни ҳалқа аъзолари савиясини ошириш мақсадида берган адабиётларни турли йўллар билан қўл телефонлари учун мўлжалланган турли ҳажмдаги электрон ташувчи қурилмаларга кўчириш йўли билан кўпайтириб, уларни ҳизб аъзоларига тарқатиб, шу билан бирга ташкилот равнақи учун деб ҳар ойда турли миқдордаги пулларни табарруот тариқасида йиғиб келишган.

А.Валиев ўзи томонидан жамланиб, 1 дона қўл телефонлари учун мўлжалланган электрон ташувчи қурилмага жойлаштирилган Ҳизбут таҳрир ташкилоти раҳнамолари томонидан нашр қилинган материалларни тарқатиш мақсадини кўзлаб, кўпайтириш учун З.З.Юнусходжаевга топширган. З.З.Юнусходжаев А.Валиевнинг топшириғи асосида мазкур электрон ташувчи қурилмани Ж.М.Имомовга олиб бориб, уни кўпайтириб бериши мақсадида топширган. Ж.М.Имомов ўз ўрнида Ҳизбут таҳрир ташкилоти масъуллари томонидан берилган топшириққа сўзсиз итоат этган ҳолда ўзининг компьютери ёрдамида электрон адабиётларни қўл телефони учун мўлжалланган жами 10 та электрон ташувчи қурилмага кўчириш йўли билан кўпайтириб, З.З.Юнусходжаевга берган. З.З.Юнусходжаев орқали Ҳизб ташкилотнинг қолган аъзолари ҳам ушбу материаллардан тўлиқ фойдаланган ҳолда ўзларининг ҳизбий билимларини ошириб келганлар.

Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Келес йўли кўчасида жойлашган Келес ЙПХ масканида тумани ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари томонидан хизмат олиб бораётган вақтларида Юнусходжаев Зоирходжа Зокирходжаевич бошқарувида бўлган оқ рангли Хундай Портер русумли автомашина текшириш учун тўхтатилиб текширилганида машинада унга тегишли Samsung SM-T211 русумли кичик планшетда турли мавзулардаги диний маъруза ва виеолавҳалар бор эканлиги аниқланиб, текшириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлар бўйича қўмита экспертларига юборилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлар бўйича қўмита эса бу файлларда Ҳизбут таҳрир ташкилотига қўшилишга чақириқ ва Ўзбекистондаги диний ижтимоий ва сиёсий вазиятга нохолис фикрлар келтирилганлиги булар эса Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф равишда ўзгартиришга, ислом давлати қуриш, халифалик бошқарувини жорий этишга қаратилган ақидапарастлик ғоя бор эканлигини аниқлаган.

Шу ўринда А.А.Расулов халқа сафини кенгайтириш мақсадида Абдурахманов Ахрор Абдулазизовични, А.Т.Шарафитдинов Пўлатов Хамиджон Акбарджановични, А.В.Мухамадаминов Арипов Ботир Кобиловични, Ф.Г.Нурматов Тажибебков Юсуф Абдусамадович ва Хайдаров Абдужаббор Абдурахмановични, А.А.Ходжаев Зайниддинов Ахмаджон Баходир ўғлини, Н.Ф.Гиязов Ахраров Агзам Асраловични ва Каримов Мирмухсин Миржалиловични, А.А.Алимухамедов Махмудов Бобир Рўзибой ўғлини, Ш.З.Турсунов Исаев Камолиддин Носировични, Ж.Дж.Рахимов Исхаков Давронали Аскаровични, Т.З.Юнусходжаев Вакилов Абдулатиф Абдусатторовични, Б.С.Махмудов Алимов Уткур Иркиновични, А.А.Рахимов Рахимов Хасан Шарипович, Рахимов Атхам Шарипович ва Рахимов Аскар Атхамовичларни, А.А.Валиев Гафуров Абдухалил Ганиевични, З.З.Мусаев Гаибназаров Дильшад Ташмуратовични Ҳизбут таҳрир ташкилот фаолиятига 2015 йилнинг октябрь ойига қадар жалб этиб, турли даъватлар қилиб келган вақтларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари томонидан қўлга олинганлар.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган бир қатор тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари натижасида юқорида исмлари баён қилинган жамоат аъзоларининг яшаш манзилларида ўтказилган тинтув жараёнларида жиноятга алоқадор бўлган маълумотлар олиниб жиноят ишига қўшилган.

Jahon.uz да мавжуд бўлган ҳужжатларда қайд этилишича, судга оид диншунослик экспертизасининг хулосасига кўра, Л.Ф.Ғойибназаровга тегишли Micro SD НС 32 GB русумли хотира қурилмаси, silicon pover 500 GB русумли хотира қурилмаларида А.Мирзаев, Р.Камолов Абдуллоҳ Бухорийларнинг тақиқланган ақидапараст ғоялар йўғрилган маърузалари ҳамда Ҳизбут таҳрир ташкилоти томонидан тайёрланган китоб ва журналларнинг электрон нусхалари ёзилганлиги, мазкур адабиётлар амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф равишда ўзгартиришга, давлат бошқарувини ўзгартириб, ислом давлати қуриш ва халифалик бошқарувини жорий этишга қаратилган ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганлиги аниқланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!