Тошкентда Ҳиндистонга олиб кетилаётган 2950 та тамаки маҳсулотлари ушлаб қолинди

Тошкентда Ҳиндистонга олиб кетилаётган 2950 та тамаки маҳсулотлари ушлаб қолинди

«Тошкент—Амрицар» рейси билан Ҳиндистонга парвозга шайланган бир қатор йўловчилар «яшил» йўлак берган имкониятни суиистеъмол қилишга уринди, деб хабар беради божхона қўмитаси ахборот хизмати.

Хусусан, фуқаролар Х.Ш. 1050 қути, Б.С. 700 қути, Р.И. ва Ш.Э.лар 600 қутидан тамаки маҳсулотларини ўзларининг қўл юклари ва багажлари орасига яширганча олиб чиқиб кетаётган пайтда тўхтатиб қолинди.

Ноқонуний олиб чиқишга уринилган мазкур тамаки маҳсулотлари хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг акциз маркалари билан маркаланмаган экан.

Эндиликда ҳуқуқбузарлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилиб, ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган 2950 қути сигаретлар эса белгиланган тартибда йўқ қилинади.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!