Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган Nexia-1 ёниб кетди

Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган Nexia-1 ёниб кетди

Бугун, 28 январь куни Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида Nexia-1 автомобили ёниб кетди. Ҳолат юзасидан шаҳар ЙҲХББ маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳодиса соат 14:30 ларда Бектемир туманининг ТХАЙ кўчасида жойлашган “Қўйлиқ универсал савдо мажмуаси” автотураргоҳи рўпарасида юз берган. 1964 йилда туғилган M.M. Nexia-1 русумли автомашинасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида транспорт воситасининг мотор қисмида электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлган. Ёнғин ФВБ ходимлари томонидан ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

ЙҲХББ ҳайдовчилардан транспорт воситаларининг техник ҳолатини ўз вақтида кўрикдан ўтказишларини ҳамда белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!