Тошкентда ГЭС қурилиши учун Пском дарёси тўсиб қўйилди

Тошкентда ГЭС қурилиши учун Пском дарёси тўсиб қўйилди

Пойтахтдан 120 км узоқликда барпо этилаётган ГЭС Ўзбекистондаги йирик иншоотлардан бирига, Чорвоқ ГЭСдан кейинги иккинчи объектга айланади.

⚡️Пском ГЭСининг қуввати 400 МВт бўлади, йилига 950 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Унинг тўғони мамлакатдаги энг баланд - 195 метр бўлади.

💵Лойиҳага 788 млн $ сарфлаш режалаштирган. ВЭБ.РФ қурилиш учун 75 млн $ кредит ажратди.

Ўзбекистонлик мутахассислар россиялик ҳамкасблари билан биргаликда дастлабки геология ишларини олиб боришди. ГЭС 2026 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!