Тошкентда G3 даражали 5 балли магнит бўронлари кузатилмоқда

Тошкентда G3 даражали 5 балли магнит бўронлари кузатилмоқда

Бугун, 21 ноябрь соат 8:00 лардан бошлаб Тошкентда G3 даражали 5 балли магнит бўрони кузатилмоқда. Мутахассисларнинг маълумотига кўра, магнит бўронининг G3 даражаси туш пайтига қадар давомли кузатилиб, кейин "пассивроқ" ҳолатга қайтади.

Шифокорлар магнит бўронлари пайтида айрим қоидаларга риоя қилишни маслаҳат беришмоқда:

Гипертоник беморлар кўпроқ сув ичиши ва туз истеъмолини камайтириши керак, чунки туз танадаги суюқликни ушлаб туради ва босимнинг ошишига олиб келади.

Шунингдек, магнит бўронлари пайтида тинчлантирувчи дамлама қабул қилиш, жисмоний фаолиятни чеклаш, етарлича ухлаш, тўғри овқатланиш, спорт билан шуғулланмаслик тавсия этилади.
Қоннинг ивиши ва тромбоситлар фаолиятининг кучайиши қонни суюлтирадиган воситаларни қабул қилишни тақозо этади. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.

Об-ҳаво шароитлари таъсирини минималлаштириш учун доимо саломатликни яхшилаш муҳимдир. Бунинг учун эса: "Нафақат дори-дармонлардан фойдаланинг, балки жисмоний тарбия билан шуғулланинг, иш ва дам олиш тартибини тўғри ташкил қилинг, мувозанатли овқатланинг", — дея хулоса қилди шифокор.

Хусусан, бундай пайтда овқатланиш рационига алоҳида эътибор қаратиш ва кўпроқ суюқлик ичиш лозим. Ҳўл мевалар, қолаверса, майиз ва туршак каби калийга бой маҳсулотлар, таркибида C витамини кўп бўлган неъматлардан истеъмол қилиш зарур.

Статистик маълумотларга кўра, инсулт, юрак хуружи ва гипертоник касалликларнинг 70 фоизи магнит бўронлари пайтида содир бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!