Тошкентда фуқаролардан 600 дан ортиқ совуқ қуроллар топилди

Тошкентда фуқаролардан 600 дан ортиқ совуқ қуроллар топилди

Пойтахтда 2021 йилнинг бошидан буён фуқароларда совуқ қурол ва бошқа буюмлар топилиши билан боғлиқ 655 та факт аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Текширувлар давомида 567 та пичоқ, 3 та болта, 11 та кастет, 34 та бита ва бошқа буюмлар топилган.

Фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 185-2 (совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш) моддаси бўйича тегишли баённомалар расмийлаштирилди.

Бундан ташқари, ўқув даргоҳларида ўтказилган текширувлар давомида ўқувчилардан 25 та пичоқ, 7 та кастет ва бошқа хавфли буюмлар топилгани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни улардан касбий фаолиятда, спорт фаолиятида ёки хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ҳолларда, жамоат жойларида очиқ (ғилофсиз) ҳолда олиб юриш — базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!