Тошкентда дизелда ҳаракатланувчи транспортларни қандай тартибга солиш мумкин?

Тошкентда дизелда ҳаракатланувчи транспортларни қандай тартибга солиш мумкин?

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Тошкент шаҳри ҳудудида дизель ёқилғисида ҳаракатланувчи транспорт воситаларини тартибга солиш ҳақида петиция пайдо бўлди.

Қайд этилишича, Европа иттифоқи давлатларида дизель ёқилғисида ҳаракатланувчи транспорт воситаларини ишлаб чиқаришдан босқичма-босқич олиб ташлаш ва ҳаракатланишини ман қилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Чунки дизель ёқилғисида ҳаракатланувчи транспорт воситалари бензин ёки газда ҳаракатланувчи транспортларга қараганда атроф-муҳитга зарарли газларни бир неча баробар кўпроқ чиқаради. Натижада одамларда ўпка раки, нафас йўли касалликларига чалиниш ҳолатлари бир неча баробарга ортади.

“Юртимиз мисолида олсак ҳам, биздаги дизель ёқилғисини сифати Европа давлатларидаги дизелга қараганда анча паст. Тошкент шаҳрида дизель ёқилғисида ҳаракатланадиган автобуслар, юк машиналари, махсус техникалар ва бошқа транспорт воситаларининг ҳаракат вақтида жуда қуюқ бўлган қоп-қора тутун чиқади. Бу тутун нафақат атроф-муҳитни кучли ифлослантиради, шунингдек ён-атрофдаги йўловчи ва пиёдалар, ҳайдовчиларга ҳам катта ноқулайликлар келтириб чиқаради.

Синов тариқасида Тошкент шаҳрида дизель ёқилғисида ҳаракатланувчи транспорт воситаларини мажбурий равишда сиқилган газ (метан) ёки суюқ газ (пропан) ёқилғисида ҳаракатланишга мослаштиришни таклиф қиламан”, - дея ёзади муаллиф.

Билдирилишича, ушбу лойиҳани ИИВ ЙҲХББ, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, “Ўзстандарт” агентлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик, идора ҳамда ташкилотлар биргаликда ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бозорларда нархларни сунъий оширмаслик бўйича таклиф берилганди.

Manba: kun. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!