Тошкентда девор тешиб ўғриликка тушган "каламуш"лар кузатув камерасига тушиб қолди

Тошкентда девор тешиб ўғриликка тушган "каламуш"лар кузатув камерасига тушиб қолди

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, самарқандлик уч нафар шахс Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳудудида жойлашган тамаки маҳсулотлари дўконига ғайриқонуний йўл билан кириб ўғрилик жиноятини содир этишган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув натижаларига кўра, ушбу жиноятни 1970-йилда Самарқанд вилоятида туғилган Рустам ҳамда унинг жиноий шериклари – Баҳодир ва Шодиёр исмли шахслар содир этганлиги аниқланган.

Тезкор тергов гуруҳининг аниқлашича, улар дўконга ўткир учли темир бўлаклари билан деворни тешиш орқали кирган ва дўкондан 46 миллион сўмлик маҳсулотни олиб чиқиб кетишган.

51 ёшли Рустам сигарет дўконини ўмаришдан олдин дўконни бир неча марта кузатгани ва у ерга киргани ҳамда эшикни бузиб кириш мумкинлигини сезганини айтади. Улар ўғрилик вақтида аввал эшикни бузишган, аммо эшик бошқа хонага олиб киргани боис қўшни хонада жойлашган дўконнинг деворини бузиб кирган. Рустам исмли ушбу шахс олдин ҳам бир неча марта судланган бўлиб чиқди.

Ушбу шахслар ўғриликдан кейин Самарқанд вилоятига қочиб кетишган. Тезкор гуруҳ уларни қўлга олиб, Олмазор тумани ИИБ тергов бўлимига топширган. Бунга қадар улар ўғирланган сигаретларни 14 млн. сўмга сотиб, бўлишиб олишган.

Ҳолат бўйича ЖКнинг тегишли моддалари билан айб эълон қилиниб, ушбу шахслар қамоққа олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!