Тошкентда деҳқон бозоридан омборхона сотмоқчи бўлган “ишбилармон”га суд ҳукми ўқилди

Тошкентда деҳқон бозоридан омборхона сотмоқчи  бўлган “ишбилармон”га суд ҳукми ўқилди

Фирибгарлар тузоғига тез-тез илиниб қолишнинг сабаблари кўп, албатта. Чунки фирибгар не-не найрангларни ўйлаб топмайди, бировнинг ишончига кириш учун қанча ҳийлаларни ўйлаб топмайди, дейсиз.

Умрининг қирқинчи баҳорини қаршилаган Дилшод Асадов (исм шарифлар ўзгартирилган)  ҳам шулар сирасидан. Тошкент шаҳридаги “Деҳқон бозори” ларидан бирида тозалик бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келиб, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, Дониёр Эшоновга “Деҳқон бозори” АЖ ҳудудидан омборхона ажратиб беришни ваъда қилиб, унга бозор ҳудудида мавжуд бўлган аслида омборхона сифатида фойдаланиш имкони бўлмаган тарози хонани кўрсатиб, Д.Эшоновнинг ишончига кириб, бунинг эвазига 1.700 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини сўраб, Д.Эшоновдан 2020 йил март ойининг бошида 400 АҚШ долларини ва 2020 йил 15 май куни 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан “Деҳқон бозори” АЖ ҳудудида олган.

Шундан сўнг, Д.Эшонов,  ишбилармон Д.Асадов томонидан омборхона сифатида фойдаланиш учун бериши керак бўлган тарози хонани кўздан кечириб, ушбу тарози хона электрон тарозиларни сақлаш учун махсус жиҳозланганлиги ва омборхона сифатида фойдаланишнинг имкони йўқлиги кўриб, Д.Астановнинг берган ваъдалари ҳамда унинг ҳаракатларидан шубҳаланиб, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган.

Дилшод Асадов 2020 йил 24 май куни  Тошкент шаҳрида жойлашган “Деҳқон бозори” АЖ олдида Д.Эшоновдан 1.700 АҚШ долларидан қолган 1.100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтда Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ушланиб, ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан эгаллаш жиноятини охирига етказа олмай, ушбу жиноятни содир этишга суиқасд қилган.

Суд, давлат айбловчисининг хулосасини, адвокатнинг фикрини тинглаб, судланувчи Д.Асадовнинг айби ўзининг тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатуви, жабрланувчининг кўрсатуви, жабрланувчи Д.Эўоновнинг аризаси, тезкор тадбир ўтказиш, нарсани кўздан кечириш, пулларни қайд этиш, “Sony” русумли овоз ёзиш мосламаси тақдим этиш ҳамда уларни қайд этиш тўғрисида, жиноят иши бўйича етказилган зарарни ўз ихтиёри билан топшириш баённомалари, тилхат, аудио ёзувни эшитиш ва стенограмма қилиш баённомалар, тушунтириш хатлари, судга оид кимёвий экспертиза хулосаси, воқеа жойини кўздан кечириш, юзлаштириш баённомалари ва жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар билан исботланган деб ҳисоблаб, судланувчига  нисбатан у айбланаётган модда санкцияси доирасида жарима жазосини тайинланиб, мазкур жиноятнинг пайи қирқилди.

 

Баҳриддин Икрамов,

жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар,

Яшнобод туман судининг судьяси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!