Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси 18 ёшли қизни уриб юборди

Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси 18 ёшли қизни уриб юборди

19 июнь куни тахминан соат 10:00 да Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани Юзработ кўчасида Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтказилган Cobalt русумли автомобилда ҳаракатланиб борган 31 ёшли Д.Б. пиёдани уриб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабарида айтилади.

Жабрланувчи – 18 ёшли А.Х. исмли қиз ҳайдовчининг ўзи томонидан тиббиёт муассасасига олиб борилиб, у ерда унга зарур ёрдам кўрсатилди. Тан шикастлари оғирлиги ва ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!