Тошкентда бухоролик эркакка ишонган аёл уйидан айрилди

Тошкентда бухоролик эркакка ишонган аёл уйидан айрилди

Тошкент шаҳри. 2019 йил 23 ноябрь куни 33 ёшли Бухоро вилоятида яшовчи Рахматжон Р., Мирзо Улуғбек тумани Х.Олимжон кўчасида жойлашган 45 ёшли Мухиба А., га тегишли хонадонни  60.000 АҚШ долларга сотиб олишни ваъда қилиб, нотариал идора орқали ушбу хонадонни ўзининг номига расмийлаштириб олиб, берган ваъдасини бажармаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давомида жабрланувчига етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!