"Тошкентда бирга-бир гаплашадиган ГАИ": текширув ўтказилмоқда

"Тошкентда бирга-бир гаплашадиган ГАИ": текширув ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 22 июль куни соат 23:00 ларда, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Шаҳрисабз ва Т.Шевченко кўчалари кесишган чорраҳада ЙПХ ходимлари О.Назиров ва Ф.Атаевлар томонидан "Ласетти" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган. Текширув давомида фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисининг амал қилиш муддати ўтганлиги ва ўз муддатида тўланмаган жарималари мавжудлиги аниқланган. ЙПХ ходими томонидан қоидабузарлик бўйича баённома тузилган.

Ҳайдовчи ўз муддатида тўланмаган жарималарни шу жойнинг ўзида онлайн тарзда бартараф қилган. Шундан сўнг, ҳайдовчи транспорт воситаси техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талон йўқолиб қолганлигини айтиб ЙПХ ходимига эътирозлар билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!