Тошкентда бир нечта ишчилар иш жойида заҳарланди

Тошкентда бир нечта ишчилар иш жойида заҳарланди

Бугун 5 апрель куни соат 19:20да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Чилонзор тумани, 19-даҳа, «Ал Хоразмий» кўчасида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчасида 3 нафар ишчи ходимлар бензин ёқилғиси сақланаётган цистерналар оралиғидан ҳушсиз ҳолда ётганлиги бўйича ташвишли хабар келиб тушган.

Зудлик билан қутқарувчилар воқеа жойига етиб бориб ҳушсиз ҳолда ётган АЁҚШ ходимларини хавфли ҳудуддан олиб чиқишиб биринчи ёрдам кўрсатишган, шунингдек уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши учун Тез тиббий ёрдам хизмати ходимларига топширилган.

Айни вақтда Токсик моддадан заҳарланган ишчилар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази токсикология бўлимига жойлаштирилган.

Воқеа сабаби ўрганилганда, АЁҚШ ҳудуди ер остига кўмилган 3 дона, ҳар бири катта сиғимли бензин ёқилғиси сақланаётган цистерналар орасида йиғилиб қолган енгил ёнувчан суюқликнинг (бензин) кучли концентрациясидан ҳушларини йўқотганлиги аниқланди.

Воқеа жойига Чилонзор туман ФВБ бошлиғи раҳбарлигида 3 та қутқарув экипажлари 15 нафар шахсий таркиби, туман Прокуратура, ИИБ тезкор тергов гуруҳи ва ССБ ходимлари чиқишган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!