Тошкентда бепул ПЗР-тест таҳлили ўтказадиган лабораториялар рўйхати эълон қилинди

A A A
Тошкентда бепул ПЗР-тест таҳлили ўтказадиган лабораториялар рўйхати эълон қилинди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентда коронавирус инфекциясига бепул ПЗР-тест таҳлили ўтказадиган лабораторияларга оид маълумотлар билан бўлишди

Тошкент шаҳрининг 12 та туманида 1 тадан махсус COVID-поликлиникалари фаолияти йўлга қўйилгани, уларда коронавирусга қарши ПЗР-тест синамалари ҳар куни 24 соат давомида топширилиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди. Бундан ташқари, фуқаролар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳар бир туман ва шаҳар бўлимларида ҳам шундай имкониятдан фойдаланишлари мумкин.

Қуйида ушбу хизматнинг Тошкентдаги 12 та ПЗР-таҳлили ўтказиш лабораторияси манзиллари ҳақида маълумот келтирилган:

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси лабораторияси (Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 341-уй);

  • Учтепа тумани бўлими лабораторияси (Учтепа тумани, Чилонзор 21);
  • Сергели тумани бўлими лабораторияси (Сергели тумани, Сергели 3-14);
  • Чилонзор тумани бўлими лабораторияси (Чилонзор тумани, Лутфий-4-14);
  • Юнусобод тумани бўлими лабораторияси (Юнусобод тумани, Юнусобод 8-34);
  • Мирзо Улуғбек тумани бўлими лабораторияси (Мирзо Улуғбек тумани, Қармоқ кўчаси, 1 А-уй);
  • Бектемир тумани бўлими лабораторияси (Ҳ.Бойқаро кўчаси, 48-уй);
  • Миробод тумани бўлими лабораторияси (Саракўл кўчаси, 76-уй);
  • Шайхонтоҳур тумани бўлими лабораторияси (Ҳадра массиви, 17 А-уй);
  • Яшнобод тумани бўлими лабораторияси (Маҳтумқули кўчаси, 1-берк, 6-уй);
  • Яккасарой тумани бўлими лабораторияси (Бобур кўчаси, 2-берк А 22-уй);
  • Янгиҳаёт тумани аҳолиси Сергели тумани бўлими лабораториясига мурожаат этади (Сергели тумани, Сергели 3-14).

Эслатиб ўтамиз, ушбу лабораторияларда ПЗР-тест таҳлиллари ҳар куни 24 соат давомида бепул ўтказилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!