Тошкентда “Барқарор ривожланишда фундаментал фанлар Халқаро йили” доирасида халқаро илмий-техникавий ҳафталик бўлиб ўтмоқда

Тошкентда “Барқарор ривожланишда фундаментал фанлар Халқаро йили” доирасида халқаро илмий-техникавий ҳафталик бўлиб ўтмоқда

Тошкентда 26-29 май кунлари “Барқарор ривожланишда фундаментал фанлар Халқаро йили” (ЮНЕСКО) доирасида “Кимё-барқарор ривожланиш учун” халқаро илмий-техникавий ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.

Ҳафталик доирасида

- “Шиша, керамика ва боғловчи материаллар ишлаб чиқаришнинг инновацион технологиялари” халқаро конференцияси;

- “Ёш кимёгарлар танлови” республика кимё олимпиадаси;

- “Ёш олимлар” халқаро форуми;

- Кимёгар олимлар иштирокида семинарлар, Мастер класслар бўлиб ўтади.

Илмий ҳафталикка 50 га яқин халқаро меҳмонлар ташриф буюришди. Бугун, 26 май куни Илмий ҳафталик доирасида Тошкент кимё-технология институти, “Узкимёсаноат” АЖ, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси билан ҳамкорликда Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан эълон қилинган “Халқаро шиша йили” доирасида “Шиша, керамика ва боғловчи материаллар ишлаб чиқаришнинг инновацион технологиялари” халқаро конференцияси старт олди.

2021 йил 18 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси БМТнинг 75/279-сонли резолюциясини қабул қилиб, 2022 йилни “Халқаро шиша йили” деб эълон қилиб, “жамиятимиздаги ойнанинг ролини ёритиш” ва шиша каби технологиялар қандай ҳисса қўшишини кўрсатиши мумкин.

Шиша бўйича халқаро комиссия (ИCГ), Шиша ассоциациялари ҳамжамияти (CГА) ва ИCОМ-Гласс 2022 йилни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро шиша йили сифатида унинг илмий, иқтисодий ва маданий ролини таъкидлаш ва бир неча юбилейларни нишонлаш учун илгари сурди.

Бугунги “Шиша, керамика ва боғловчи материаллар ишлаб чиқаришнинг инновацион технологиялари” халқаро илмий-техник конференцияси БМТ томонидан эълон қилинган ва IYOG-2022 халқаро тадбирлар рўйхатига киритилганIYOG-2022 халқаро шиша йили доирасида ташкил этилмоқда.

Тошкентда “Барқарор ривожланишда фундаментал фанлар Халқаро йили” доирасида халқаро илмий-техникавий ҳафталик бўлиб ўтмоқда

Халқаро конференцияга 500 га яқин илмий мақола ва ишланмалар келиб тушди. Халқаро экспортлар гуруҳи томонидан 450 га яқин мақолалар танлаб олиниб, чоп этилди. Конференцияга АҚШ, Италия, Испания, Польша, Арманистон, Жанубий Корея, Россия Федерацияси, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон каби 30 дан хорижий давлатдан илмий мақолалар келиб тушди. Бугун ўтказилаётган конференцияда Бирлашган миллатлар ташкилоти вакиллари, 50 га яқин хорижий меҳмонлар жумладан Россия, Белоруссия, Италиядан ташриф буюрган профессорлар, ишлаб чиқариш вакиллари бевосита иштирок этишди. Бундан ташқари Тошкент кимё-технология институтида ташкил этилган Кузатув кенгаши аъзолари, ҳамкор ташкилот вакиллари, ишлаб чиқариш вакиллари бевосита ва онлайн тарзда иштирок этишмоқда.

Конференция давомида Тошкент кимё-технология институти кафедралари томонидан энг сўнгги илмий ишланмалар намойиши-кўргазмаси, Тошкент чинни заводи, Гласс эхпо, Кварс каби ишлаб чиқариш корхоналари томонидан кўргазмалар ташкил этилди.

Тошкентда “Барқарор ривожланишда фундаментал фанлар Халқаро йили” доирасида халқаро илмий-техникавий ҳафталик бўлиб ўтмоқда

Халқаро илмий-техник анжумандан кўзланган мақсад силикат материаллари – шиша, керамика ва боғловчи материаллар ишлаб чиқаришнинг замонавий инновацион технологияларини муҳокама қилиш, жаҳон ҳамжамиятини Ўзбекистон шиша саноати ютуқлари билан яқиндан таништиришдан иборат.

Анжумандан кўзланган мақсад илмий фаолиятда эришилаётган салмоқли натижаларни республика ва хорижда оммалаштириш, шиша, кулолчилик ва боғловчи моддалар саноатини янада ривожлантиришдан иборат.

Халқаро конференция 27 май куни ҳам ўз фаолиятини давом эттиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!