Тошкентда аёллар 18 нафар фуқарони чув туширишди

Тошкентда аёллар 18 нафар фуқарони чув туширишди

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар Чилонзор туман бўлими томонидан тумандаги электр таъминоти корхонаси ходималари Ф.М. ҳамда Н.С.ларнинг ўзаро тил бириктириб, ПК Электроҳисоб электрон дастури орқали Чилонзор туманида яшовчи фуқаролар Б.Асқаров ва бошқаларнинг (жами 18 нафар) электр энергия сарфи учун тўлаган жами 11.559.500 сўм миқдоридаги пул маблағларини бошқа фуқароларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиб талон-торож қилганлиги аниқланган.

Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигидан 2010 йил 31 июль куни 2127-сон билан рўйхатдан ўтган Электр энергия сотишни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида ги Низомнинг 44-бандига зид равишда истеъмолчилар ҳисоб рақамидаги пул маблағларини бошқа ҳисоб рақамга ўтказилган.

Қилмиш қидирмиш дейишади, бу каби ҳолатларнинг аёл ходимлар томонидан содир этилиши кишини таажжубга солади.

Ҳозирда, туман электр таъминоти корхонаси ходималари Ф.М. ва С.Н.га нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми б,в бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!