Тошкентда аёл ўзини бўғаётган эрига пичоқ урди

Тошкентда аёл ўзини бўғаётган эрига пичоқ урди

Жорий йилнинг 11 декабрь куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида яшовчи О.Х. уйида расмий никоҳсиз турмуш ўртоғи  Р.Б.(исмли аёл) билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида О.Х. уни бўғиб, юзига қўли билан урган вақтида Р.Б. унинг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, О.Х. касалхонага ётқизилган. Р.Б. ушланган.  Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!