Тошкентда аянчли ЙТҲ: юқори тезликда ҳаракатланган “Matiz” юк машинаси тагига кириб кетди. 20 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлган

Тошкентда аянчли ЙТҲ: юқори тезликда ҳаракатланган “Matiz” юк машинаси тагига кириб кетди. 20 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлган

2022 йилнинг 29 июль куни соат тахминан 13:00 ларда Бектемир тумани, Истиқлол кўчасида, ҳайдовчи 2002 йилда туғилган Ш.Х. “Matiz” русумли, давлат рақам белгиси 01 Р 419 DB бўлган автомашинасини бошқариб кетаётиб, ҳайдовчи 1992 й.т., Д.Д. бошқарувидаги “ Howo” русумли, давлат рақам белгиси 01 599 TGA юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра: “Matiz” автомашинаси ҳайдовчиси белгиланган тезликни меъёридан ошириб, руль бошқарувини йўқотганлиги сабабли қарама–қарши йўналишга чиқиб кетиб ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Howo» русумли юк автомашинаси билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида “Matiz” автомашинаси ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!