Тошкентда автобус йўл четида турган пиёдани уриб юборди

Тошкентда автобус йўл четида турган пиёдани уриб юборди

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ахборот хизмати Тошкент шаҳрида "Исузу" русумидаги автобус иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий маълумот берди.

Жорий йил 11 апрель куни соат 14:50лар атрофида, 41-сонли йўналишда ҳаракатланувчи ҳайдовчи автобусни Бунёдкор кўчаси бўйлаб бошқариб бораётган вақтда Навоий, Самарқанд, Бухоро вилоятларига қатновчи таксилар автотураргоҳи қаршисида, йўл четида турган пиёдани уриб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан, "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бошқармаси ходимлари томонидан тезкор суриштирув ишлари ўтказилганда, автобус "7-Автобус саройи" МЧЖ тасарруфидаги, 41-сонли йўналишда ҳаракатланувчи "Исузу LE 60" русумли автобус ҳайдовчиси М.М. экани аниқланди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланувчи пиёда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олган ва Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказига етказилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Айни пайтда жабрланувчи пиёданинг аҳволи қониқарли экани айтилмоқда.

Ҳозирда ушбу ҳуқуқбузарликни амалга оширган автобус ҳайдовчиси М.М.га нисбатан жиноий иш очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!