Тошкентда автобус ёниб кетди

Тошкентда автобус ёниб кетди

Бугун, 10 октябрь куни Тошкент шаҳрида Mercedes-Benz Low Floor русумли автобус ёниб кетди. У “Чинни бозор – Қорақамиш 2/4” оралиғида қатновчи 87-йўналишдаги автобус эди.
 
Транспорт воситаси “18-автобус саройи” МЧЖга қарашли бўлган. Ёнғин соат 14:52 да Учтепа туманининг Кўкча Дарвоза кўчасида келиб чиққан. Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 15:01 да бартараф этилган.
 
Ёнғин натижасида автобуснинг мотори жойлашган қисми зарар кўрган. Ҳайдовчи ва йўловчилар жабрланмаган. Ёнғин автобуснинг ёқилғи тизимидаги носозлик сабаб келиб чиққани тахмин қилиняпти.

Manba: qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!