Тошкентда автобус ҳайдовчиси ва чиптачи ўртасида жанжал содир бўлди

Тошкентда автобус ҳайдовчиси ва чиптачи ўртасида жанжал содир бўлди

Ижтимоий тармоқларда жамоат транспорти ҳайдовчилари ўртасида юзага келган можаро акс этган видео тарқалмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат бўйича маълумот берди.

"2022 йил 01 июнь куни, Юнусобод туманидаги савдо маркази ёнида жойлашган автобуслар тўхташ бекатида, автобус ҳайдовчиси 31 ёшли Т.К. (01 646 АСА), шунингдек, иккинчи автобус ҳайдовчиси 43 ёшли А.У. (01 224 CGA) ва автобус кондуктори 25 ёшли М.Г.лар ўртасидаги оғзаки жанжал юзага келган, шу ерда бўлган бошқа фуқаролар томонидан ушбу можаро тўхтатилган.

Ушбу ҳолат юзасидан автобус ҳайдовчилари Т.К. ва A.У.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига ("Майда безорилик") асосан баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судига тақдим этилган", дейилади маълумотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!