Тошкентда автобус ҳайдовчиси тамаки ва парфюмерия маҳсулотларини чегарадан олиб ўтмоқчи бўлди

Тошкентда автобус ҳайдовчиси тамаки ва парфюмерия маҳсулотларини чегарадан олиб ўтмоқчи бўлди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Ойбек» чегара божхона пости ходимлари Ўзбекистонга кириб келган автобусни божхона назоратидан ўтказиш жараёнида қонунбузарлик ҳолатини фош этишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизматига асосланиб "gazeta.uz" хабар берди.

Маълум бўлишича, автобус ҳайдовчиси С.С. исмли шахс товар-моддий бойликларни яширин йўллар билан олиб киришга уринган экан.

Гап шундаки, қонунбузар автобуснинг кўз илғамас бўшлиқларига ва мотор қисмига 4 турдаги 4470 қути тамаки маҳсулотлари, 700 дона атирларни яширганча олиб ўтишни режалаштирган экан. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра мазкур товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати салкам 139 миллион сўмни ташкил қилар экан.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!