Тошкентда автобус бекат ёнида турган 2 пиёдани уриб юборди

Тошкентда автобус бекат ёнида турган 2 пиёдани уриб юборди

Тошкент автобекатларидан бирида автобус 2 та пиёдани туртиб юборди. Ҳолат бўйича «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати маълумот берди.

Хабарга кўра, Жорий йилнинг 28 апрель куни соат 13:45 атрофида, 86-сонли йўналишда ҳаракатланувчи ҳайдовчи автобусни ТҲАЙ кўчаси бўйлаб бошқариб бораётган вақтда, Юрак қон томир жарроҳлик клиникаси бекатида унга нисбатан олдинда кетаётган транспорт воситаси кескин тўхтаб қолиши натижасида автобусни ўнгга бурган ва бекат ёнида турган 2 та пиёдани туртиб юбориши натижасида Йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланувчи пиёдалар Н.Д ва О.Л га йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида енгил тан жароҳати етказилган ва 16-тез тиббий ёрдам кўрсатиш шифохонасига етказилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Айни пайтда жабрланувчи пиёдаларнинг аҳволи яхши эканлиги айтилмоқда.

Ҳозирда ушбу ҳуқуқбузарликни амалга оширган автобус ҳайдовчиси М.Ага нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 133-моддаси аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, маъмурий иш қўзғатилган ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилган хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!