Тошкентда 9 ёшли фарзанди кўчада шар сотгани учун ота жаримага тортилди

Тошкентда 9 ёшли фарзанди кўчада шар сотгани учун ота жаримага тортилди

Тошкентда вояга етмаган фарзанди кўчада шар сотиш билан шуғулланган отага чора кўрилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ёш болакай кўчада ҳаво шарларини сотиб юргани қизғин муҳокама қилинган эди.
Маълум бўлишича, 20 ноябрь куни 3-синф ўқувчиси Ш.Ф. ҳақиқатдан ҳам Юнусобод тумани Биллур маҳалласида ҳаво шарларини сотиш мақсадида юрган.
Туман ИИО ФМБ ходимлари боланинг отаси – 34 ёшли Н.Ф. билан боғланишган. Фуқаро билан профилактик суҳбат ўтказилган.
Натижада унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси 1-қисми (“Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик”) билан баённома расмийлаштирилган.
Бу модда бўйича БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача (270 минг сўмдан 1,3 миллион сўмгача) жарима кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ўзбекистонда болага таълим-тарбия бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлик учун жарима миқдори оширилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (14 )

    Я. Феникс🔥🔥
    😒
    Я. Феникс🔥🔥
    Фарзанларимизга чироли келажак к,иб бериш насиб к,илсин иншаоллох
    @ 1050
    бечора ота 1-2 сум топса харна йордам болар деб шар соттирган булса энди миллион жарима толайди ота бечора яхши пул топганда чиказмасди эссиз
    Я. Феникс🔥🔥
    Учинчи синп а он должен учится тогри шароитини билмимиз лекин
    R.O.O.
    Ogoxlantirib qoyib yuborsa xam bolardi....jinoyat qilgani yogu ...
    Я. Феникс🔥🔥
    Бола хук,ук,лари бузилган
    R.O.O.
    Peshonasidan otsin unda
    Akbar Ali
    Bu bola qayerdan kimning farzandi ekan kim ma'lumot topib bersa 100ming so'm kartasiga tashlab beraman
    Akbar Ali
    Faqat tezroq
    Абдусаттор
    Яшанг, сизга ухшаган сахий инсонлар купаяверсин, мажбурлигидан кучага чикиб шар сотгандир, махалла куй каерга карадийкин, жарима солмасдан огохлантирса хам булардику.
    Akbar Ali
    Ma'lumot topildi
    Akbar Ali
    Ha to'g'ri aytasiz bu bola oilasini o'ylab mehnat qilib biznes qilishni o'rganayotgan paytida bir umrlik psixologik zarba berib bolani qo'rqitib qo'yishyapti.
    Shunday qiyinchilikda o'sgan bolalar muvaffaqiyatga haqliroq.
    Akbar Ali
    Ha to'g'ri aytasiz bu bola oilasini o'ylab mehnat qilib biznes qilishni o'rganayotgan paytida bir umrlik psixologik zarba berib bolani qo'rqitib qo'yishyapti.
    Shunday qiyinchilikda o'sgan bolalar muvaffaqiyatga haqliroq.
    Xasan
    бу бола енди аник яна шар сотади. жаримани тулаш учун