Тошкентда 70 ёшли отахон набирасининг кўз ўнгида кампирига 20 марта пичоқ урди

Тошкентда 70 ёшли отахон набирасининг кўз ўнгида кампирига 20 марта пичоқ урди

“Jahon.uz”нинг интернет нашрининг ишончли манбаси хабарига кўра, ўз хотининг қотили бўлган Раҳмат Тўйчиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси тартиби жиноят иши қўзғатилган.

Тўйчиев Раҳматга нисбатан 1-10-1907/36-сонли жиноят иши очилиб, у айни одам ўлдирганликда айбдор деб топилди.

1950 йил 12 март куни Тожикистон Республикасида туғилган Раҳмат Тўйчиевнинг 4 нафар фарзанди бўлган ва Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 19-мавзе, 13-уйдаги хонадонлардан бирида аёли, фарзанди, келини ва набиралари билан яшаб келган.

Судланувчи Р.Тўйчиев, 1954 йилда туғилган, хотини Тўйчиева Мавжуда Муҳамеджановна билан 1974 йилда 30 июль куни қонуний тартибда никоҳдан ўтиб, жиноят содир этгунига қадар у билан умумий рўзғор асосида Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 19-мавзе, 13-уйда яшаб келиб, 2019 йил 12 март куни кўчадан ўз ишларини битириб, тахминан соат 18:00 да уйига қайтиб келган вақтда, меҳмонхонада бўлган турмуш ўртоғи М.Тўйчиева уни шаънига тўғри келмайдиган гапларни гапирган.

Р.Тўйчиевнинг таъкидлашича, турмуш ўртоғи М.Тўйчиева уни ҳақорат қилишдан тўхтамаган, шундан кейин у стол устида бўлган ошхона пичоғи билан М.Тўйчиевани ўта шафқатсизлик билан, набираси И.З.З.ни кўз ўнгида унинг бош, бўйин, кўкрак, юз ва бошқа соҳаларига ошхона пичоғи билан жами 20 маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Тўйчиев Раҳмат Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “в,ж” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди.

Суд эса Тўйчиев Раҳматга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “в,ж” бандлари билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб 13 (ўн уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!