Тошкентда 540 минг долларлик можаро: тергов давом этмоқда

Тошкентда 540 минг долларлик можаро: тергов давом этмоқда

Жорий йилнинг 14 март куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, Юнусобод туманида яшовчи К.А. ва Шайхонтоҳур туманида яшовчи Т.Ж.лар фуқаро М.Р.га Чилонзор туманидаги Flamingo ресторани олдидаги бўш ер майдонига эгалик ҳуқуқини берувчи қарорни чиқартириб беришни ваъда қилиб, 2017 йил сентябрь ойидан 2018 йил ноябрь ойигача бўлган вақт оралиғида ундан 540 000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай, пулларни ҳам қайтариб бермаганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, К.А. ва Т.Ж.лар қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!