Тошкентда 52 яшар аёлни поезд уриб юборди

Тошкентда 52 яшар аёлни поезд уриб юборди

Бугун, 13 сентябрь куни Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Боғишамол кўчаси, “Салар-Ялонғоч” бекатлари оралиғида поезд аёлни уриб юборди.
 
“Салар-Ялонғоч” бекатларининг 4-километр 9-пикетида соат 08:00 ларда “Тошкент-Ходжикент” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган 6429-сонли электропоезд аёлни уриб юборган. Қурбон 1966 йилда туғилгани айтилмоқда. У поезд йўлини қулочин орқали мусиқа эшитаётиб, кесиб ўтган. Аёл воқеа жойида ҳалок бўлган.
 
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Manba: qalampir. com

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!