Тошкентда 5-қаватдан тушиб кетган боланинг ота-онаси қаерда эди?

Тошкентда 5-қаватдан тушиб кетган боланинг ота-онаси қаерда эди?

Хабарингиз бор кеча, 14 январь куни 4 ёшли боланинг 5-қаватда осилиб қолгани ва сўнг у пастга қулагани билан боғлиқ видеолавҳа интернет оламини "портлатди".

Ҳодиса содир бўлгандан сўнг тармоқларда асосан "боланинг ота-онаси қаерда эди?", "болани ҳам ўзини ташлаб кетадими?" ва шунга ўхшаш саволлар кўп берилди. Ҳолатни ўрганиш мақсадида "Дарё" мухбирлари воқеа жойига бориб, гувоҳлар ва боланинг ота-онаси билан суҳбатлашди. Бола қандай қутқариб қолингани барчага видеодан аён бўлди. Лекин бизни бошқа савол, унинг ота-онаси билан боғлиқ саволлар қизиқтиради.

Маълум бўлишича, боланинг онаси ўша пайт биринчи синфда ўқийдиган қизини олиб келиш учун мактабга кетган бўлган. Боланинг мазаси йўқлиги учун у уҳлаб ётган. Уни безовда қилмаслик учун она дарҳол бориб келаман, деб ўйлаган. Лекин она кетгандан сўнг бола уйғонган ва панжарали деразага осилиб қолган. Унинг қандай қилиб у ерга бориб қолганини ҳеч ким билмайди. Ота эса табиийки бу пайт ишда бўлган.

Муҳими воқеа яхшилик билан тугади. Боланинг фақатгина қўли шилинган. Бола ҳозир уйда, аҳволи яхши, «ўйнаб юрибди». Мавзу ёпилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!