Тошкентда 4 яшар бола 5-қават панжарасига осилиб қолиб, сўнг қулади. Уни одамлар тутиб қолди (видео)

Тошкентда 4 яшар бола 5-қават панжарасига осилиб қолиб, сўнг қулади. Уни одамлар тутиб қолди (видео)

Ижтимоий тармоқларда 14 январь, сешанба куни Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида 5-қаватда ёш бола осилиб қолгани ва пастга тушиб кетгани акс этган видео тарқалди.

Видеода болани уй деразаси панжарасига осилиб қолгани, сўнг пастга тушиб кетганини кўриш мумкин. Бола пастга қулаётганида учинчи қават деразаси томига урилган, сўнг уни пастда мато тортиб турган бир неча киши тутиб олган.

14 январь соат 16:18 да Олмазор тумани Беруний даҳаси 3-блок 135-хонадондан чақирув бўлган. Тез тиббий ёрдам машинаси ўз вақтида етиб борган. Унда 3 ёшу 11 ойлик А.Х. уйда ёлғиз қолганлиги сабабли ўйнаб, деразадан чиқиб кетган, лекин уни аҳоли кўриб, пастда адёл тутиб ушлаб қолган.

Тез тиббий ёрдам гуруҳи 7 дақиқа ичида етиб борган, биринчи ёрдам воқеа жойида кўрсатилган, зудлик билан шифохонага олиб борилган; айни пайтда малакали шифокорлар томонидан унга сифатли даво чоралари қўлланиляпти. Оғир жароҳат олмаган. Бош мия чайқалиши деб бирламчи ташхис қўйилган. Аҳволи ҳозир барқарор.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!